Marca: Гвардиола "Бавария"дан кетишга қарор қилди

Спорт 16 Декабрь 2015 2853

Германиянинг «Бавария» футбол клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мюнхен жамоаси билан шартномани узайтирмасликка қарор қилиб бўлган, дея хабар бермоқда Marca.

Манбанинг хабар беришича, каталониялик мутахассис бу борада «Бавария» раҳбариятини огоҳлантиришга улгурган.

Мюнхенликлар клуби мураббийга бир мавсум учун 20 миллион евро бериш шарти киритилган янги шартнома таклиф қилганди. Бироқ Гвардиола бу таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ва Гвардиола ўртасида тузилган амалдаги шартнома 2016 йилнинг ёзида поёнига етади. Мураббийнинг ўзи Германия кубоги доирасидаги «Дармштадт»га қарши учрашувдан кейин (1:0) ҳозирча, келажаги борасида бир қарорга келмаганини, бу ҳақда келгуси ҳафтада маълумот беришини таъкидлаб ўтганди.

Олдинроқ, Гвардиола «Манчестер Сити» клубини бошқариш борасида келишувга эришиб бўлгани ҳақида бир неча хабарлар тарқалганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар