Москвада 2015 йилнинг энг машҳур автомобили номи айтилди

Жаҳон 16 Декабрь 2015 4883

Москва автобозорида жорий йилнинг 11 ойи мобайнида энг кўп харид қилинган машина Hyundai Solaris бўлди. “Автостат” нашрининг ёзишича, ҳисобот даврида машинадан 13.5 минг дона сотилган.

Машҳурлик бўйича иккинчи ўринда Kia Rio (8.8 минг дона), учинчи ўринда Skoda Octavia (5.9 минг дона) турибди. Етакчилар бешлигига Volkswagen Polo (5.6 минг) ва Toyota Camry (3.9 минг) якун ясади. Ўнликка, шунингдек, Nissan X-Trail (3.8 минг), Skoda Rapid (3.8 минг), Kia Ceed (3.6 минг), Renault Duster (3.3 минг) ва Ford Focus (3.2 минг) кирди.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, маҳаллий машиналардан бирортаси ўнликка кира олмади.

Кўпроқ янгиликлар