Россиянинг «Локомотив» клуби хорватиялик ҳимоячи Ведран Чорлуканинг «Тоттенҳэм»дан трансфер қилинишини ташкиллаштирган агенти Дмитрий Кудерцевга 20,6 миллион рубль тўлаб бериши керак. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар тарқатмоқда.

2012 йилда «Локомотив» олтита трансферни амалга оширган ва бунинг учун хизмат кўрсатган агентларга жами 5 миллион евро ва 41,35 миллион рубль сарфлаган. 2012 йилдаги курс билан солиштирганда умумий сумма тахминан 6 миллион еврони ташкил қилади.

«Локомотив» 2012 йилда «Динамо» харид қилинган Александр Самедов трансфери учун агент Сергей Шевченкога 20,75 миллион рубль тўлаб бериши лозим.

Манбанинг ёзишича, «Локомотив» Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовни сотиб олиш учун 2013 йилнинг 13 январида 1,6 миллион евро сарфлаган. Футболчи "Днепр"дан эркин агент сифатида Россияга келган бўлсада, унинг агентларига юқорида кўрсатилган миқдордаги маблағ сарфлаган.