Нигерия шимолида жангарилар ҳужуми оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 16 Декабрь 2015 1346

Нигериянинг шимоли-шарқидаги 3та қишлоққа жангарилар ҳужум уюштириши оқибатида қурбон бўлганлар сони камида 30 нафарни ташкил этмоқда.

Le Figaro нашрининг маҳаллий амалдорлардан бирига асосланиб, хабар қилишича, яна 20 киши тан жароҳатлари олишган. Қайд этилишича, жангарилар одамларни болталар ва мачете билан чопиб ўлдиришган.

Ҳукумат ушбу ҳужумлар "Боко Ҳарам" жангарилари томонидан амалга оширилганини иддао этган. Бу ташкилот 2015 йилнинг мартида ИШИДга садоқат изҳор этганди.

Бундан олдинроқ, Нигерия қўшни давлатлар Нигер ва Чад билан биргаликда террорчи ташкилотларга қарши мусулмон коалицияси таркибига кирганди. Бу коалиция Саудия Арабистони ташаббуси билан тузилди ва Ар-Риёддан туриб бошқарилади.

Кўпроқ янгиликлар