Охирги сутка давомида Афғонистонда 30дан ортиқ жангари йўқ қилинди

Жаҳон 16 Декабрь 2015 1561

Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакатнинг 8 вилоятида ўтказлиган аксилтеррор операцияси давомида 33 нафар жангарини йўқ қилди.
Бу ҳақда мамлакат ИИВ расмий сайти орқали хабар қилинди.

“Операциялар Қундуз, Қандаҳор, Урузгон, Ғазни, Хўст, Пактика, Ҳирот ва Ҳилманд вилоятларида ўтказилди, натижада 33 қуролли жангари йўқ қилинди, яна 14 нафари яраланди”, - дейилади хабарномада.

Аксилтеррор амалиётларини Афғонистон армияси жангчилари Миллий хавфсизлик директорати билан ҳамкорликда ўтказди.
Рейдлар давомида енгил ва оғир қуроллар захиралари ҳам фош этилди.

Кўпроқ янгиликлар