ОТБ яқин уч йилда Тожикистонга 240 млн доллар тақдим этади

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2015 933

Осиё тараққиёт банки 2016-2018 йилларда инклюзив иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш ҳамда инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган структур ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тожикистонга янгиланган дастур доирасида 240 млн доллар тақдим этади.

“Мамлакат операцион бизнес режаси ОТБ ва Тожикистоннинг 2016-2018 йиллардаги ҳамкорлиги учун таклиф қилинган янги стратегиясига мувофиқлаштирилган бўлиб, айни пайтда якуний ишланмалар олиб борилмоқда”, - деди ОТБнинг Тожикистондаги доимий вакили С. Ю.

“ОТБнинг вазифалари – инвестицион муҳитни яхшилаш, иқтисодиётни диверсификациялаш ва мамлакат бўйлаб кўпроқ иш ўринлари яратишга кўмак бериш”, - қўшимча қилди у.

Уч йиллик мамлакат операцион бизнес режаси доирасида тақдим этиладиган индикатив инвестицияларнинг умумий ҳажми 240 млн доллар бўлиб, у ўз ичига банк томонидан қўллаб-қувватланадиган барча лойиҳаларни олади.

Кўпроқ янгиликлар