Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Исломободдаги миллий аграр тадқиқот марказини ташриф буюрди. Покистон матбуотининг хабар беришича, элчи у ерда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларин муҳокама қилган.

Элчи марказнинг бош директори Муҳаммад Азизхон томонидан қабул қилинди. Марказ раҳбари Ўзбекистон вакилини ўз фаолияти билан таништирди.

Фурқат Содиқов марказнинг инновацион маҳсулотларига қизиқиш билдириб, бу борада Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.