Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган асосий мавзулар Украина ва Суриядаги вазиятларни ҳал қилиш ва террорчиликни йўқ қилиш масалалари бўлди.

Учрашув давомида Суриядаги вазиятни тартибга солиш масаласи батафсил муҳокама қилинди, Вена келишувлари тасдиқланди ва террорчиликка қарши кураш бўйича кейинги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.
Москва ва Вашингтон террорчилик каби ёвузликни яксон қилишдаги қатъиятликларини яна бир бор таъкидладилар ва террорчилик ташкилотлари рўйхатини тузиш бўйича фаолиятни давом эттиришга келишиб олдилар.

Томонлар Украина ихтилофини тартибга солиш бўйича фикрлар алмашдилар ва Украина бўйича Минск келишувлари ва Норманд форматини қўллаб-қувватлашларини тасдиқладилар.
Учрашувда иштирок этган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркда 18 декабрда Сурияни қўллаб-қувватлаш гуруҳининг ташқи ишлар вазирликлари даражасидаги навбатдаги учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди. Лавров бу учрашув натижаларига кўра резолюция лойиҳасининг БМТ хавфсизлик кенгашига кўриб чиқилиш учун берилишига умид билдирмоқда.