Қирғизистон иқтисодиётини соядан чиқариш учун ҳукумат тўловларнинг нақдсиз шаклига ўтишга кўмаклашади

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2015 1450

Қирғизистон иқтисодиётини соядан чиқариш учун ҳукумат тўловларнинг нақдсиз шаклига ўтишга кўмаклашади.

Бу ҳақда парламент йиғилиши чоғида бош вазир ўринбосари Олег Панкратов баёнот берди.

Депутат Осмонбек Ортиқбоевнинг саволига жавоб бераркан, амалдор ноқонуний савдо айланмасининг ривожланишига сабаб бўлаётган нарса коррупция даражасининг юқорилиги ва лицензия-рухсатнома тизимининг мураккаблиги эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шу муносабат билан вазирлар маҳкамаси фискал ислоҳот ўтказиб, унинг доирасидаги биринчи қадам сифатида 2016 йил 1 январидан сотувлар учун солиқни бекор қилади.

Аммо иқтисодиётни соядан чиқаришнинг асосий инструменти, Панкратовнинг фикрича, тўлов операцияларининг нақд шаклдан нақдсиз шаклга ўтказилиши бўлади.

“Биз сизга нақд тўлов амалга оширилган тақдирда сотувлардан солиқ ундиришни, операция нақдсиз ўтган тақдирда эса бундай солиқдан озод қилинишини, яъни турли шаклдаги тўловларда солиққа тортиш ҳам фарқ қилишини кўзда тутадиган қонун лойиҳасини тақдим этишни режалаштирмоқдамиз”, - қайд қилиб ўтди бош вазир ўринбосари.

Кўпроқ янгиликлар