Рашидовнинг «Ал Садд»га урган голи Қатарда 13-турнинг энг чиройли голи деб топилди

Спорт 16 Декабрь 2015 6723

Қатар Юлдузлар Лигаси 13-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган ўйинда мусобақа жадвалида иккинчи ва учинчи ўринларда бораётган “Ал-Жаиш” ҳамда “Ас-Садд” клублари ўзаро тўқнаш келишди ва унда “Жаиш” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 50-дақиқасида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришганди.

Сардор Рашидов урган гол Юлдузлар лигасида 13-турининг энг чиройли голи дея тан олинди. Қатар юлдузлар лигаси расмий твиттери томонидан ўтказилган сўровномада Рашидов урган голга мухлислар энг кўп овоз беришди. Сардор қолган 3 та таъқибчисини катта фарқ билан ортда қолдирди ва 52 фоиз овоз тўплпб, ғолиб бўлди.

Қайд этиш керакки, Қатар миллий чемпионатида 13та ўйин ўтказган Сардор Рашидов шу пайтга қадар 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришди ва у тўпурарлар орасида бормоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар