16 декабрь куни Аргентинанинг "Ривер Плейт" жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида Япониянинг "Санфречче Хиросима" жамоасига қарши ўйин ўтказди.

Япониянинг Осака шаҳрида ташкиллаштирилган бу беллашувда аргентиналиклар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишиб, финалга йўл олишди.

Ўйиндаги ягона гол 72 дақиқада Лукас Аларио ҳисобига ёзилган.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги "Барселона" ва "Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) жамоаларидан таркиб топган. Бу жамоалар ўртасидаги баҳс 17 декабрь кунига белгиланган.

Финал эса 20 декабрь куни Йокогама шаҳрида ўтказилади.

Санфречче Хиросима (Япония) – Ривер Плейт (Аргентина) 0:1
Гол: Аларио, 72
Санфречче: Хаяси, Касива (Микич, 61), Сиотани, Чиба, Сасаки, Симизу, Дуглас, Аояма, Чаджима (Сато, 76), Минагава (Асано, 66)
Ривер: Бароверо, Меркадо (Майада, 85), Майдана, Баланта, Ванджони, Краневиттер, Карлос Санчес, Пискуличи (Вьюдес, 64), Понцио (Лучо Гонсалес, 57), Мора, Аларио