Россия авиагуруҳи 30 сентябрь, Сурияда ҳарбий операциялар бошлангандан бери 4,2 минг парвоз уюштирган. Шулардан 145 тасини стратегик самолётлар амалга оширган, деб хабар бермоқда Россия мудофаа вазирлиги.

“30 сентябрдан бери Россия авиагуруҳи Сурияда 4201 та ҳарбий парвоз уюштирди.

Шулардан 145 парвоз стратегик ва бомбардимончи авиация томонидан амалга оширилди”, — дейилади маълумотда.