2016 йилда Россияда хорижий ишчиларга квота бериш 214 минг нафарни ташкил қилди. Бу 2015 йилга нисбатан солиштирганда 22,4 фоизга камроқ. Бу ҳақда Россия ҳукумати твиттери хабар тарқатмоқда.

Идоралараро комиссия берган маълумотга кўра, Россияга виза асосида кириб келувчи хорижий ишчиларга бўлган талаб 20 фоиздан кўпроққа қисқарган.

«2016 йилда Россияда хорижий ишчиларга квота бериш 213929 кишини ташкил қилди бу — 2015 йилдаги кўрсаткичнинг 77,6 фоизини ташкил қилмоқда", — деб ёзади РФ ҳукуматининг твиттер аккаунти.

Аммо ташкилотнинг қайд этишича, профессионал малакали кадрлар учун ҳали ҳам эҳтиёж бор. Малакали ишчилар учун талаб 2016 йилда 94,7 %ни ташкил қилмоқда.