Россиядан Марказий Осиёга юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми 2,5 баробарга камайди

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2015 1867

Россиядан Марказий Осиё давлатларига юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми 2015 йилнинг биринчи тўққиз ойида 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробарга камайди, дея маълум қилди Россия Марказий банки.

Учинчи чоракда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга 725 миллион доллар юборилган бўлиб, бир пул ўтказиш амалиётининг ўртача миқдори 482 долларни ташкил этди. 2015 йилнинг дастлабки ярмида ўзбекистонликлар Россиядан ўз уйларига 1,149 миллиард доллар пул ўтказишган. Бу эса 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 54,7 фоизга кўп демакдир. Январдан сентябрга қадар эса Ўзбекистонга1,874 миллиард доллар меҳнат мухожирлари томонидан юборилган.

МДҲ давлатларига Россиядан умумий миқёсда 2,2 миллиард доллар чиқиб кетган бўлиб, бу 2014 йилга қараганда 2,8 баробар кам кўрсаткич саналади. Пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши Россия миллий валютаси курсининг долларга нисбатан тушиб кетиши билан боғланмоқда.

Россия Федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда РФ ҳудудида 1,8 миллион ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар