Футбол бўйича Евро-2016 баҳсларини Россиянинг Биринчи канал, “Россия 1” ва “Матч ТВ” телеканаллари намойиш этади.

Маълумотларга кўра Россия телеканаллари ва УЕФА вакиллари ўртасида шартнома имзоланган. Шартнома қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланган.

Биринчи канал ва “Россия 1” рейтингбоп ва Россия терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни олиб кўрсатади. Қолган ўйинлар эса “Матч ТВ” да намойиш этилади.