Россиянинг Туркиядаги дипломатик миссияси 27та кеманинг қўлга олингани борасидаги хабарларни тасдиқламади, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

«Су-24 воқеасидан кейин Россия томонидан Туркия қўллаган бир қатор иқтисодий чора-тадбирлардан кейин Россия кемаларининг турк портларида ушлаб қолиниши каби ҳолатлар кузатилмади», — дея гапириб ўтган Россия элчихонаси матбуот котиби Игорь Митяков.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, рус кемаларининг ҳисбга олингани ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг Habertürk нашри Туркия портида 27та россия кемалари қўлга олингани ҳақида хабар берганди.