Россиянинг «Рубин» клуби руминиялик собиқ футболчи Георге Ҳожини жамоа бош мураббийлигига таклиф қилмоқчи. 

Руминиянинг Gazetei Sporturilor нашри берган маълумотга кўра, қозонликлар 50 ёшли мутахассисга йилига 4 миллион евро маош таклиф қилишмоқда. 

Шу билан бирга, ҳозирда маҳаллий «Вииторул» жамоасини бошқариб келаётган мураббий мавсум ўртасида жамоасини алмаштиришни истамаяпти ва Россиядан тушган таклифни рад қилмоқда. 

Пайшанба куни «Рубин» клуби вакиллари яна бир бор Руминияга ташриф буюриб, мутахассисни шартнома имзолаш учун кўндиришга уриниб кўриши кутилмоқда.