Дунёдаги энг йирик форекс-брокерлардан бири бўлган Saxo Bank кейинги йил учун навбатдаги “ҳайратланарли башоратлар”ни эълон қилди.

Бу йилги ҳужжатда банк экспертлари 1 баррель нефть нархининг 100 долларга кўтарилиши, рубль курсининг эса 20 фоизга ошишини айтишди.

Шунингдек, 1 евро 1.23 долларга етиши, кумуш нархининг 30 фоизга ошиши кутилмоқда.

Кейинги башоратларга кўра, АҚШда демократлар президентликни сақлаб қолишади ва 2016 йилга Конгресс сайловларида ғалаба қозонишади, ҳашам буюмлари сотувлари 50 фоизга тушиб кетади, Эль-Ниньо океан оқими эса инфляциянинг ўсишига олиб келади.

Шу билан бирга, таҳлилчилар бу башоратларнинг амалга ошиши эҳтимоли жуда камлигини тан олмоқда.

Saxo Bank бош иқтисодиётчиси Стин Якобсеннинг таъкидлашича, бундай сценарийларни моделлаштиришар экан, экспертлар жаҳон бозорида янги “қора оққушлар”нинг пайдо бўлишини олдиндан кўра билишга интилади, холос