Жанубий Кореянинг Ssangyong Engineering & Construction Дубайда меҳмонхона, тураржой ва офис бинолари қурилиши бўйича 1.6 млрд долларлик шартномани имзолади.

Бу ҳақда компания вакиллари Сеулда берган матбуот анжуманида хабар қилди.

“Investment Corporation of Dubai билан тузилган шартномага мувофиқ Ssangyong Engineering & Construction 840 млн долларга 47 қаватли меҳмонхона, 37 қаватли турар жой қуради.

Бошқа бир келишув 386 ва 370 млн долларга тураржой ва офис комплексларининг қурилишини назарда тутади”, - дейилади хабарномада.