Тед Круз: Агар Асад кетса, ИШИД Сурияни бутунлай эгаллаб олади

Жаҳон 16 Декабрь 2015 7040

Башар Асаднинг Сурия президентлигидан кетиши мамлакатдаги вазиятни бутунлай издан чиқиши ва ИШИД бу мамлакатни тўлиқ эгаллаб олишига олиб келади. Бу ҳақда АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири, техаслик республикачи сенатор Тед Круз 15 декабрь куни Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати) ўтказилган дебат чоғида айтиб ўтган.

Сенаторнинг ишонч билдиришича, АҚШ охирги йилларда бир қанча диктатура режимларини ағдариш учун қилган ҳаракатлари акс натижаларни кўрсатди.

"АҚШ президенти Барак Обама ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон (2009-2013 йилларда - таҳририят изоҳи) НАТО ёрдамида Ливиядаги ҳукуматни ағдаришди. Улар бу орқали Ливияда демократия барпо қилмоқчи бўлишди.

Лекин ҳозир кўришимиз мумкинки, ўлканинг асосий қисми жангарилар назоратига ўтган", дейди Круз.

У шунингдек, Мисрдаги инқилоблар ҳам АҚШ иштирокида юз берганини таъкидлаб, бу инқилоблар натижасида мамлакатда "Мусулмон биродарлар" ташкилоти юзага келганини эслатган.

Круз Муаммар Каддафи ва Ҳусни Муборак "ёмон одамлар" бўлсада, улар ўз давлатлари ҳудудида радикал гуруҳларнинг фаолиятини чеклаб, уларга қарши самарали кураш олиб боришганини таъкидлаган.

"Биз бу хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз керак. Агар биз Сурияда ҳам бу хатони такрорлайдиган бўлсак, Сурияни ИШИД бутунлай эгаллаб олади. Бу эса АҚШ хавфсизлигига таҳдидни кучайтиради", дея сўзларини якунлайди Круз.

Сайловолди кампанияси бошланганидан буён бешинчи марта ўтказилган бу дебатда Тед Круздан ташқари миллиардер Дональд Трамп, собиқ нейрохирург Бен Карсон, Флорида штати вакили бўлган сенатор Марк Рубио, Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш, Огайо штати губернатори Жон Кейсик, Hewlett-Packard компанияси собиқ раҳбари Карли Фиорина, Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристи ва Кентукки штатидан бўлган сенатор Рэнд Пол иштирок этишган.

Бу дебатдан олдинроқ, президентлик пойгасида ортда қолаётган республикачилардан иборат бошқа гуруҳ "Венецианец" меҳмонхонаси матбуот залида Нью-Йорк штати собиқ губернатори Жордж Патаки, Пенсильвания штати собиқ сенатори Рик Санторум, Жанубий Каролина штати сенатори Линдси Грэм ва Арканзас штати собиқ губернатори Майк Хакаби иштирокида дебат бўлиб ўтганди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар