Telegram мессенжери Apple талаби билан “қароқчи” мусиқа тарқатаётган ботларни блоклай бошлади. Бу ҳақда @vkmusic_bot яратувчиси Илья Самарцев маълум қилди.

Илья Самарцевнинг сўзларига қараганда, 15 декабрь куни мессенжер у яратган ботни блоклаб қўйган. Telegram кўмак хизматида бу Apple’нинг лицензиясиз контентни чеклаш борасидаги талаби билан боғлиқ эканини маълум қилишган.

Telegram’нинг Android версиясида ботлар тўлиқ ишламоқда. Аввалроқ iOS операцион тизимида ишловчи қурилмаларга мўлжалланган “ВКонтакте” иловаси ҳам Apple талаби билан мусиқа бўлимидан маҳрум бўлган эди.