Telegraph: Хитой Канададан тоза ҳаво харид қилмоқда

Жаҳон 16 Декабрь 2015 6577

Қояли тоғларнинг тоза ҳавоси тўлдирилган баллонларни сотишни бошлаган Канада компанияси маҳсулоти Хитойда каттакон шуҳратга эришмоқда. Сотувлар ҳажмининг ошиши айни пайтда Хитойда ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқдир, деб ёзади The Telegraph нашри.

Таъкидланишича, Канаданинг Vitality Air стартапи ўтган йили Эдмонтон шаҳрида очилган бўлиб, ўз товарини Хитойга икки ойча муқаддам етказа бошлаган.
“500 баллондан иборат биринчи партия тўрт кун ичида сотиб юборилди”, - деди компания асосчиларидан бири Моисей Лэм. Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда Хитойга 4 мингта баллон юборилган, уларнинг аксариятига олдиндан буюртма берилган.

Бундай баллон ичида 7.7 л тоза ҳаво бўлиб, унинг нархи 100 юань ёки 15 долларни ташкил қилади. Бу Хитойда бир шиша минерал сувнинг нархидан 50 баробар қиммат дегани.
Харидорларнинг асосий қисми ҳаво ифлосланиши энг кучли бўлган йирик шаҳарлар аҳолисидир.

Кўпроқ янгиликлар