Boeing 737 йўловчи самолёти Теннесси штати, Нэшвиль аэропортида учиш чизиғидан ташқарига чиқиб кетди, деб ёзмоқда New York Daily News.

Ёнғин департаменти вакилларининг маълум қилишича, уч нафар киши олган жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган.

Бошқа йўловчиларни эса аэропорт терминалига олиб ўтишга муваффақ бўлинган, деди Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси матбуот котиби.