Тожикистонда 10 ойда 22 минг тадбиркор ўз бизнесини тўхтатди

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2015 4628

Тожикистонда 2015 йилнинг 10 ойи давомида 22,5 мингдан зиёд якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат Солиқ қўмитаси маълумотига асосланган ҳолда News.tj хабар бермоқда.
Жумладан, 18,2 минг киши ўз патентини топширган бўлса, 4,2 мингдан зиёди тегишли органларга тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги гувоҳномасини қайтариб берган. Солиқ маҳкамаси кичик бизнес соҳасидаги бу каби рўйхатдан ўтиш ва фаолиятни тўхтатишни “табиий ҳол” деб атаган.

Маҳкаманинг қайд этишича, жорий йилда турли сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларнинг тахминан 95 фоизи 2000-йилларда патент ёки гувоҳномага эга бўлишган.
Шу билан бирга, Солиқ қўмитаси 2015 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, республикада хўжалик субъектлари сони 53,7 мингтадан кўпроқни ташкил этиши, бу йил бошига қараганда 29,7 мингтага кўп эканини маълум қилган.

Кўпроқ янгиликлар