Тожикистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 890 млн долларга тушиб кетди

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2015 1624

Ўтган йилнинг 11 ойи давомида Тожикистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 890 млн долларга тушиб кетди. Бу ҳақда президенти ҳузуридаги статистика агентлигига таянган ҳолда AsiaPlus нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, январь ва ноябрь ойлари оралиғида республиканинг ташқир савдо айланмаси 3.9 млрд долларни ташкил қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18.2 фоизга камроқдир.

Савдо баланси салбий бўлиб, 2.3 млрд долларни ташкил қилди.
Ҳисобот даврида товарлар экспорти 9.5 фоизга тушиб (84 млн долларга), 803 млн долларни ташкил қилди.

Товарлар импорти ҳажми 3.1 млрд долларни ташкил қилди, яъни 20.2 фоизга ёки 894 млн долларга тушиб кетди.

Тожикистоннинг асосий савдо шериклари Россия (1 млрд доллардан ошиқ), Хитой (698 млн доллар) ва Қозоғистон (636 млн доллар) давлатлари бўлди.

Кўпроқ янгиликлар