Туркиянинг Ироқ ҳудудидаги ҳарбий бўлинмасига ИШИД томонидан ракета зарбалари берилганидан кўп ўтмасдан, қарши ҳужум амалга оширилган. Бу ҳақда Туркия ҳукуматига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Охирги маълумотларга кўра, жангариларнинг дастлабки ҳужумлари туфайли 4 нафар турк аскари жароҳатланган.