Туркия Қатарда ҳарбий база қурмоқчи

Жаҳон 16 Декабрь 2015 3304

Туркиянинг Қатардаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Демирокнинг маълум қилишича, Туркия Қатар ҳудудига икки давлатнинг ҳамкорлиги доирасида, "умумий душманга қарши кураш олиб бориш" мақсадида ўз ҳарбий базасини жойлаштиришни режалаштирган.

"Туркия ва Қатар умумий муаммоларга тўқнашмоқда. Икки давлат ҳам минтақадаги вазиятдан ва айрим давлатларнинг мавҳум сиёсати туфайли хавотирда. Биз умумий душманга қарши турамиз. Яқин Шарқдаги таҳликали вазият шундай чораларни талаб қилади", дейди Аҳмед Демирок Рейтер агентлигига.

Унинг хабар қилишича, Қатарда барпо этиладиган кўп тармоқли базада Туркия Ҳарбий-денгиз кучлари ва Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбийлари, шунингдек, уч минг нафарга яқин пиёда аскар ва инструкторлар жойлаштирилади.

"Бугун биз шунчаки янги альянс ташкил қилмаяпмиз. Буни тарихий ҳамкорлик деб аташ мумкин", деган элчи.

У базани қуриш ишлари қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот айтмаган.

Қатар эса ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.

Бундан олдинроқ, Туркия Қатардан узоқ муддатга газ импорт қилиши тўғрисида хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар