Туркия россияликларга уларнинг уриб туширилган Су-24 самолёти учун етказилган моддий зарарни қоплаб бермаслигини билдирди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Танжу Билгич маълум қилди.

"Россиянинг Су-24 самолёти учун товон тўлаш бўйича талабини бажаришнинг иложи йўқ", деган у CNN Turk телеканали орқали.

Унинг сўзларига кўра, Россия Туркияга Су-24 самолёти турклар чегарасини бузиб ўтмаганини исботлаб бермади.

Бундан олдинроқ, Россия муносабатларни қайта тиклаш учун Туркия қаршисига учта шарт қўйган, улардан бири сифатида уриб туширилган самолёт учун товон пули талаб қилганди.