Windows 7 ва 8 фойдаланувчилари Microsoft Windows 10 тизимига янгилашга даъват этувчи хабарлар олишни бошлади. Ушбу хабарда фақатгина иккита вариант бўлиб, улар: “Ҳозир янгилаш” ва “Тунда янгилаш”дир, деб маълум қилмоқда InfoWorld.

Шу сабаб фойдаланувчиларнинг хабар беришича, улар ушбу янгиланишни батамом инкор эта олишмаяпти: чап бурчакдаги қизил “кристик” белгисини босган билан, хабар яна ва яна қайта чиқаверяпти.

Microsoft олдин ҳам ўз фойдаланувчиларини катта ҳажмли янгиланишларни қшллашга мажбур этган эди, дейилади манбада.