Хитойнинг Фуцзянь провинциясидаги ресторанда рўй берган портлаш натижасида энг камида етти киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 18:30 (Тошкент вақти билан 15:30) атрофида содир бўлган. Портлаш ресторан ошхонасида вужудга келган.

Айни пайтда ҳодиса сабаблари ва тафсилотлари ўрганилмоқда.