Ўзбекистонда 2015 йилда текстиль маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 5 фоизга ўсиб, 1 млрд долларни ташкил қилиши кутилмоқда. “Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг оралиқ маълумотларига қараганда, айнан мана шундай сон йил якунларига кўра қайд қилиниши экспертлар томонидан башорат қилинмоқда.

АЖ расмийларининг эслатиб ўтишича, 1994 йилда экспорт ҳажми бу секторда бор-йўғи 8 млн долларни ташкил қилган эди.

Соҳа корхоналари ярим фабрикатлар ва бошқа текстиль маҳсулотлари экспортини 10 фоизга, юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар экспортини 19 фоизга оширди. Бундан ташқари, ҳисобот даврида маҳсулотларнинг янги турлари ишлаб чиқарила бошланди.