Америка Қўшма штатлари ва Куба икки мамлакат ўртасида доимий парвозларни қайтадан йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда икки мамлакатнинг ҳукумати доирасидаги манбага асосланган ҳолда Associated Press агентлиги хабар тарқатган.

Манбанинг айтишича, томонлар бу борада келишувга эришишган, лекин бу келишувни имзолашга шошилишаётгани йўқ. Қайд этилишича, расмий битимнинг имзоланиши бир неча кундан кейин рўй бериши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, Куба Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ билан муносабатлар бўйича вакили Жозефина Видаль 2 мамлакат ўртасидаги авиаалоқалар 2016 йилнинг охирига қадар тикланиши мумкинлигини хабар қилганди.

Шунингдек, Куба ва АҚШ ўртасида 52 йил олдин тўхтаган тўғридан-тўғри почта алоқалари тикланиши айтилган.