АҚШда Эрик Фейт исмли 57 ёшли эркак мусулмонларни ўлдириш учун кўчма рентген қурилмаси яратишда ёрдам бергани учун 8 йиллик қамоқ жазосига тортилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Тергов маълумотларига кўра, қурилма безиён бўлган ва ундан ҳеч ким жабр кўрмаган.

2013 йилда Фейт оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга уриниш учун ҳозирда жазо ҳукмини кутаётган ўзининг 51 ёшли шериги Глендон Скотт Кроуфорд билан ҳибсга олинган.

2014 йилда Фейт террорчиларга моддий кўмак кўрсатганини тан олган.

Ахборот агентлигининг айтишича, тергов Фейтнинг шериги Кроуфорд ортидан у ФҚБ томонидан ёлланган ку-клус-клан (АҚШда оқ танлиларни бошқа ирқдаги одамлардан устун қўювчи миллатчи гуруҳ) бошлиғидан ёрдам олмоқчи бўлганда 2012 йилда кузатув ўрнатган.