Арабистонлик миллионер номусга текканлиги учун жазодан “антиқа важ” билан қутулиб қолди

Жамият 17 Декабрь 2015 33295

Лондон суди ҳуқуқшунослик тарихига кириши мумкин бўлган қарор чиқарди. Суд ҳаками 18 ёшли қизнинг номусига теккан Саудия арабистонилик 46 ёшли миллионерни “у қоқилиб, қизнинг устига тушганда, бехосдан у билан алоқага кирганини” айтиши билан қаноатланиб, уни оқлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри маълум қилди.

Мартин Гриффитс исмли ҳакам 30 дақиқалик муҳокамадан кейин айбланувчининг бўйнидан барча айбловларни бекор қилди. Айбланаётган арабистонлик тадбиркор Эҳсон Абдулазиз у “нимжон” бўлгани ва қизнинг устига йиқилиб тушганини айтган. “Мен билан қиз ўртасида ҳеч нарса бўлмади”, деб ўзини оқлади айбланувчи. Тадбиркор ДНКсининг қиз организмида аниқланганини ҳам у бехосдан йиқилгани билан тушунтирган.

Тадбиркорга айбловлар ўтган йили қўйилган. Иш материалларига кўра, 2014 йил августда айбланувчи Лондондаги квартирасида жабрланувчи қиз диванда ухлаётганда унинг номусига теккан.

Қизнинг айтишича, у воқеа юз берган кеча айбланувчи билан тунги клубда танишган. Қиз 24 ёшли дугонаси билан бирга бўлган. Танишувдан кейин миллионер қизларга унинг уйига боришни таклиф қилган. Қизлар рози бўлган.

Жабрланувчининг айтишича, улар спиртли ичимлик ичишган, шундан кейин Абдулазиз унинг дугонаси билан ётоққа кириб кетган. Қиз эрталаб туриб айбланувчи унинг номусига теккани аниқлаган.

Миллионернинг айтишича, у қизга совуқ емаслиги учун футболка ва уйигача такси чақиртиришни таклиф қилган. Унинг айтишича, қизнинг ўзи уни ёнига тортган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар