Аргентина песосининг долларга нисбатан курси 2011 йилда киритилган валюта чекловларининг бекор қилиниши ортида 42,6 фоизга кескин тушиб кетди ва 13,95 песони ташкил қилди.

Аргентина ҳукумати бу чекловларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операциялари миқдори ойига 2 млн долларни, яъни 2011 йилгача амал қилганидек бўлади. Тижорат операциялари учун ҳеч қандай чеклов бўлмайди.

Аргентинанинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнер давлатни бошқарган пайтда мамлакатда аҳоли томонидан доллар сотиб олишга жиддий чекловлар киритилган эди. Хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқига фақатгина хорижга чиқаётганларгина эга эди. Бироқ бунинг учун аввал солиқ идораларидан тегишли рухсат олиш керак эди. Компаниялар учун ҳам хорижий валютага рухсат чекланганди.

Аргентина Марказий банки валюта захираларида етишмовчиликни тўлдириш учун ҳукумат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчилари ва хорижий банклар билан музокаралар олиб бормоқда.

Аргентина молия вазири Альфонсо Прат-Гайнинг айтишича, ҳукумат 4 ҳафта ичида 15-25 млрд доллар жалб қилмоқчи. Айни пайтда Марказий банк захиралари тахминан 25 млрд долларга баҳоланмоқда.