"Барселона" Мессисиз ўйнаб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди

Спорт 17 Декабрь 2015 4898

"Барселона" жамоаси Японияда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалида Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" жамоасини мағлубиятга учратди.

Учрашувдаги голларнинг барчасини каталонияликлар ҳужумчиси Луис Суарес номига ёзилган. Уругвайлик ҳужумчи икки голини ўйиндан киритган бўлса, биттасини пенальтидан дарвозага аниқ йўллаган.

Энди жамоа 20 декабрь куни Йокогама шаҳрида Аргентинанинг "Ривер Плейт" жамоасига қарши ўйнайди. Аргентиналиклар 16 декабрь куни ўтказилган ярим финал учрашувида Япониянинг "Санфречче Хиросима" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ
Ярим финал
"Барселона" – "Гуанчжоу Эвергранд" 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 39 Суарес, 2:0 – 50 Суарес, 3:0 – 67, пенальти Суарес.
Барселона – Браво, Пике, Альба (Адриано, 76), Дани Алвес, Ракитич, Бускетс, Иньеста (Серджи Сампер, 81), Маскерано, Серджи Роберто (Сандро Рамирес, 72), Мунир, Суарес.
Гуанчжоу Эвергранд – Ли Шуай, Фэн Сяотин, Ким Ен Гвон, Чжан Линьпэн, Чжэн Чжи, Чжэн Лон (Ю Ханьчао, 56), Паулиньо, Элкесон (Гао Линь, 67), Хуан Боуэнь, Рикардо Гоуларт, Цзоу Чжэн (Ли Сюйпэн, 35).
Огоҳлантириш: Фэн Сяотин (16).

Кўпроқ янгиликлар