БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўзининг Шимолий Кореяга ташрифи юзасидан музокаралар ўтказишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Шимолий Корея ҳукумати билан музокара олиб борилмоқда. Мен иккала томонга ҳам қулай бўладиган ташриф санасини иложи борича тезроқ белгилашимизга умид қиламан”, деб айтди Пан Ги Мун матбуот-анжуманда.