17 декабрь, пайшанба кунги савдоларга кўра, нефть нархи сўнгги марта кескин тушишдан сўнг, энди секинлик билан пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилган.

WTI туридаги нефть нархи 2009 йилнинг февралидаги энг паст кўрсаткични қайд этаётган бўлса, Brent туридаги нефть нархи 2008 йил сўнггидаги паст кўрсаткични сақлаб қолмоқда.

Шундай қилиб, бугун Лондон биржасидаги савдоларга кўра (соат 10.55 ҳолати), Brent туридаги нефть нархининг бир баррели 0,26 долларга (0,70 фоиз) пасайди ва 37,13 долларни ташкил этган.

WTI туридаги нефть нархи эса, Нью-Йорк товар биржасидаги (NYMEX) савдоларда 0,12 долларга (0,62 фоиз) камайган ва бир баррели 37,39 долларни ташкил этган.