Лондоннинг "Челси" жамоаси португалиялик мутахассис Жозе Моуриньони бош мураббийлик лавозимидан истеъфога чиқарди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида "Челси" раҳбарияти 52 ёшли мутахассиснинг келажагини муҳокама қилди. Мажлисда мураббийнинг кейинги ойлардаги фаолияти танқид қилинган ва якунда уни ишдан бўшатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Жамоа унга мавсум охиригача маош тўлашда давом этиши айтилган.

Қайд этиш керакки, жамоани ўтган мавсумда жамоани чемпионликка етаклаб келган Моуриньо шу йилнинг 7 август кунида янги 4 йиллик шартнома имзолаганди.

Унинг ўрнига жамоани мавсум охиригача бошқариб туриши учун Гуус Хиддинк таклиф этилиши айтилмоқда.

Шунингдек, жамоада иш бошлаши мумкин бўлган номзодлар орасида "Бавария"ни мавсум сўнгида тарк этадиган Ҳосеп Гвардиола, ишсиз юрган мураббийлар Хуанде Рамос ҳамда Брендан Роджерс номлари бор.

Қайд этиш керакки, "Челси" жорий мавсумда Моуриньо мураббийлигида АПЛ доирасида ўтказилган 16 ўйиндан кейин 15 очко тўплаган ҳолда 16 ўринда жойлашган.

Шевченко «Челси»да иш бошлаши мумкин

"Челси"ни мавсум якунигача Хиддинк, янги мавсумда Симеоне бошқариши мумкин

Моуриньо: "Челси" футболчилари менга хиёнат қилишди ва энди АПЛнинг кучли тўртлигига кира олмаймиз

Моуриньо қишки трансферлар вақтида таркибни кучайтириш орқали муаммоларни ҳал қилмоқчи

Жозе Моуриньо: "Челси"ни бундай аҳволда кўриш қайғули

Жозе Моуриньо: "Челси" билан 10 йиллик шартнома тузишга қарши эмасман