"Челси" Моуриньога муддатидан олдин шартномани бузгани учун 12 млн фунт товон пули тўлайди

Спорт 17 Декабрь 2015 2580

Инглиз нашрлари "Челси" жамоаси ишдан бўшатилган мураббий Жозе Моуриньога муддатидан олдин шартнома бузилгани учун қанча миқдорда устама пули тўланиши ҳақида маълумотга эга бўлишди.

"Бир неча дақиқалар аввал Моуриньо жамоа раҳбарияти билан учрашди ва унга ўзаро ҳамкорликнинг тугагани ҳақида билдиришди. Устама пули миқдори эса аввал кутилганидек 40 миллион фунт эмас", дея ёзади муҳаррир Дэн Роун.

У мавсум охиригача 12 млн фунтни бўлиб-бўлиб олиши айтилган.

"Челси" ўта жиддий муаммога тўқнашди. Жамоа хўжайини бу вазиятда муҳим қарор қабул қилиши керак эди", дея ёзади нашр.

"Челси" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди

Кўпроқ янгиликлар