Ҳиндистон Россиядан бешта С-400 зенит-ракета комплексини сотиб олади

Жаҳон 17 Декабрь 2015 3344

Ҳиндистон Россиядан 5 дона янги авлод С-400 ("Триумф") зенит-ракета комплексини сотиб олади, дея хабар бермоқда Hindustan times.
Шартнома қиймати 400 млрд рупий ($6 млрд)ни ташкил этади. У Ҳиндистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида имзоланиб, 6 мингта ўқ-дорини ҳам ўз ичига олади.

Нашр маълумотига кўра, ҳамкорликдаги режалар ҳақидаги расмий баёнот Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг 23-24 декабрь кунлари Россияга илк бор уюштираётган ташрифи чоғида эълон қилиниши мумкин. Ундан илгари эса бундай турдаги йирик мудофаа савдоларини тасдиқловчи Ҳиндистон мудофаа харидлари бўйича Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Бундай аввалроқ Ҳиндистон Мудофаа вазири Манохар Паррикар ТАССга берган интервьюсида томонлар бош вазирнинг Москвага ташрифи доирасида С-400 комплексини сотиб олиш бўйича келишувга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.
С-400 "Триумф" – Россия зенит-ракета тизими бўлиб, 400 километргача масофада жойлашган замонавий ва истиқболли ҳаво-коинот воситаларини уриб туширишга мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар