Инклюзив бизнес Урганч ва Нукус аёлларига янада кенг имкониятлар яратди

Жамият 17 Декабрь 2015 2070

Хоразм ва Урганчдаги инклюзив бизнес лойиҳалари ногирон қиз ва аёлларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш, даромадларини ошириш ва жамият ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишларига имконият яратди.
Фароғат Саъдуллаеванинг тикув корхонаси Урганчда нафақат ҳамёнбоп нархлар ва яхши сифат, балки ўз ходимлари билан ҳам машҳур.
“Урганч миллий тикувчилик” корхонаси очилгандан буён бу ерда ногирон қиз ва аёллар ишлаб келаяпти. Бу иш улар учун фақатгина даромад манбаси бўлиб қолмай, ўзаро суҳбатлашиш, ўқиш, малака ошириш ва ўз салоҳиятини амалга ошириш учун қулай имконият ҳамдир.

Фароғат Саъдуллаева, ушбу корхонанинг раҳбари, узоқ вақт давомида Урганчдаги 94-сонли махсус мактабда тикувчиликдан сабоқ берди. Ўқитувчи сифатида ўз фаолиятини тугатгандан сўнг, ўқувчиларининг илтимосларига кўра мазкур корхонани ташкил этди. Шу ерда улар биргаликда ўз фаолиятларини бошладилар.
2013 йилда БМТ Тарақиёт Дастурининг “Ўзбекистон Бизнес Форуми” лойиҳаси ва Sasol компаниясининг кўмагида Фароғат Саъдуллаева янги тикув машиналарини сотиб олиб, корхонасини кенгайтирди. Бугунги кунда “Урганч миллий тикувчилик” корхонасида 30га яқин маҳсулот турлари ишлаб чиқарилади. Миллий кийимлар, чойшаб ва бошқа уйга керакли маҳсулотлар шулар жумласидан.

Фаол аёлнинг ушбу кичик корхонаси муваффақиятли бизнес модели ҳисобланади. “Урганч миллий тикувчилик” корхонаси 200 нафардан ортиқ ногирон қиз ва аёлларга тикувчилик кўникмаларини эгаллашга ёрдам берди. Ушбу янги фаолият уларга доимий даромадга эга бўлиш ҳамда ўз ғоялари ва меҳнати жамиятга керакли эканлигини ҳис этишларига имконият яратади.

- Хоразмнинг турли туманларидан ҳар ҳафта иш сўраб қизлар мурожаат қилишади. Уларга даромадни ошириш, иш у қадар муҳим эмас, асосийси уларни тушунадиган ва қабул қиладиган муҳитда бўлишлари, - дейди “Урганч миллий тикувчилик” корхонаси раҳбари Фароғат Саъдуллаева.

Фароғат Саъдуллаева ўз корхонасининг филлиаларини очиш, ишлаб чиқарадиган маҳсулот турларини кўпайтириш, миллий либосларни ва ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш, Хоразм каштачилиги бўйича маҳорат дарслари ўтказиш орқали сайёҳларни жалб этишни мақсад қилган. Шунинг учун Фароғат Саъдуллаева ўз ходимлари билан махсус кўргазмаларда иштирок этиб, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни намойиш этадилар.
Бундан ташқари, Фароғат Саъдуллаева фитнес маркази, гўзаллик салони ва компьютер курсларини очишни режалаштирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, корхона асосида шундай комплекснинг очилиши қизларни ўзларига, айниқса, соғликларига эътибор билан қарашларига ўргатади. Ушбу комплекс барча учун очиқ бўлиб, инклюзив жамиятнинг кичкина модели бўлиши мумкин. Бу ерда барча, шу жумладан, ногиронлар ўзаро мулоқот ўрнатиш ва бир-бирига ёрдам бериш имкониятига эга бўладилар.
Хоразмда имтиҳондан ўтган ушбу инклюзив бизнес модели “Орол денгизи инқирози натижасида жабр кўрган аҳолининг ҳаётий фаолиятини таъминлаш” БМТ Қўшма Дастури иштирокида Нукусда ҳам амалга оширилди. Ногирон қизлар ишлайдиган тикув корхонаси Қорақалпоғистон ногиронлар жамияти кўмагида ташкил этилган.
Инклюзив бизнес лойиҳаларининг натижалари билан танишиш мақсадида шу кунларда “Ўзбекистон Бизнес Форуми” лойиҳасининг вакиллари “Урганч Миллий Тикувчилик” корхонасига ташриф буюрди. Делегация лойиҳанинг ютуқлари, иқтисодий самарадорлиги билан танишиб, лойиҳанинг ривожланиш имкониятини кўриб чиқди.
- Ҳар бир киши жамият ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш имконига эга бўлган инклюзив жамиятни яратиш, аҳолининг иқтисодий фаровонлигини ошириш БМТТДнинг асосий фаолиятларидан биридир, - БМТТДнинг “Ўзбекистон Бизнес Форуми (3-босқич)” раҳбари Баҳодир Беков ташриф доирасида айтиб ўтди.

- БМТТД Ўзбекистонда миллий ҳамкорлар билан бирга иш жойларини яратиш, бизнес муҳитни яхшилаш, кам таъминланган аҳолини, жумладан, аёллар ва ёшларни бизнесга жалб этишга кабиларга кўмаклашади. Ушбу соҳада амалга оширилган ва инклюзив бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслардан бири бу Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг “Ўзбекистон Бизнес Форуми” қўшма лойиҳаси ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар