Италия адлия вазири Андреа Орландо ўз номига пўписа қилинган ва Калашников автоматининг иккита ўқи солинган мактуб олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, вазирга иккита ўқ солинган ва арабчада ёзилган хати бўлган конверт келган. Мактуб муаллифлари ИШИД номидан Римга келиб Орландони ўлдириш билан пўписа қилишган. Конвертдаги манзил инглиз тилида кўрсатилган.

Мактуб муаллифлари аниқланмаган. Вазирликда таъкидланишича, улар биринчи марта бундай пўписа қилинган мактубни олишган.

Италияда январда ИШИДга қарши курашаётган давлатлар учрашуви ўтказилиши белгиланган.