Италиялик тадбиркорлар Ўзбекистон автосаноати билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон 17 Декабрь 2015 3968

9-11 декабрь кунлари Тошкентда Италия-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Луижи Иперти ва Турин шаҳри савдо-саноат палатасининг ташқи иқтисодий бўлими бошлиғи Кристиан Аванци бошчилигидаги италиялик тадбиркорлар делегацияси бўлди.

Италия бизнес-миссияси таркибига Tecnocad Progetti (автомобиль дизайни), Mobitecno (тез тиббий ёрдам машиналари ва махсус транспорт воситалари), Gruppo CNL (металл буюм ва ғилдираклар ишлаб чиқариш), Meccanotecnica Umbra (автомобиль насослари ишлаб чиқариш) компаниялари вакиллари кирди.

Италиялик меҳмонлар “Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти билан танишиш пайтида компания бошқарув раиси ўринбосари Қобил Азимов томонидан қабул қилиндилар.

Улар ўртасида мазмунли суҳбат бўлиб ўтди, унинг давомида томонлар ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорликларини билдирдилар. Хусусан, Ўзбекистон автосаноати учун автомобиль бутловчи қисмлари ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш дастурларида Италия бизнесининг иштироки катта қизиқиш уйғотади. Ўз навбатида италиялик тадбиркорлар Ўзбекистонга ўз маҳсулотлари ва технологияларини тақдим қилишлари мумкин.

Томонлар икки давлат ўртасидаги бизнес-алоқаларни яқин келажакда ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда чуқурлаштириш кераклиги ҳақидаги фикрга келдилар.

Ҳамкорликнинг баъзи вариантларини яқин истиқболда амалга ошириш мумкин. Бундай ҳамкорликка Ўзбекистон ёқилғи қуйиш станцияларига ускуналар етказиб беришни киритиш мумкин. Икки давлат тадбиркорлари ўз алоқаларини давом эттиришга келишиб олдилар.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар