Жером Боатенг Гиннесс рекордлар китобига кирди

Спорт 17 Декабрь 2015 4823

"Бавария" жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг номи Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Боатенг Бундеслигада мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича рекорд ўрнатгани эвазига бунга эришган.

Боатенг 2012 йилнинг 3 ноябридан 2014 йилнинг 19 декабрига қадар ўтказилган Бундеслига ўйинларида "Бавария" билан 56та ўйиндан иборат узлуксиз мағлубиятсиз ўйин ўтказган.

Аввалроқ "Бавария"нинг бошқа футболчиси — ҳужумчи Роберт Левандовски Гиннеси рекордлар китобига кириб, 4та сертификатни олганди.

У энг тезкор хет-трик (3 дақиқаю 22 сония), энг тезкор покер (5 дақиқаю 42 сония) ва энг тезкор пента-трик (8 дақиқаю 59 сония) ва захирадан майдонга тушиб, Бундеслиганинг битта ўйинида энг кўп гол урган футболчи (5) бўлган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар