Кремль: Ходорковскийнинг баёнотларини кузатмоқдамиз

Жаҳон 17 Декабрь 2015 2758

Кремль ЮКОСнинг собиқ раҳбари, бугунги кунда эса мухолиф сиёсатчи бўлган Михаил Ходорковскийнинг баёнотларини кузатиб, уларнинг мазмуни юзасидан давлат раҳбарига ҳисобот етказиб турибди. Бу ҳақда 17 декабрь куни ўтган матбуот анжуманида Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков айтиб ўтди.

“Бу баёнотлар ОАВда ёритилиши билан биз, табиийки, уларни қайд қилиб борамиз”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
Таъкидланишича, бу баёнотлар куннинг янгиликлари қаторида президентга етказилади.
Песков Ходорковскийнинг фикрларини батафсил изоҳлашдан бош тортиб, “у ватанида кўпдан бери яшамайди ва амалда реалликдан узилиб қолган” дейиш билан чекланди.

“Мамлакатимиз тарихида бир гуруҳ одамлар Женевада ўтириб ватанни қўмсаганлари ва бу ерда бирор нимани ўзгартиришни орзу қилганлари кўп бўлган. Бу одатда яхшилик билан тугамаган”, - қўшимча қилди Песков.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар