"Бавария" жамоасини кейинги мавсумда италиялик мутахассис Карло Анчелотти бошқариши аёнлашмоқда. Marca нашри маълумотига кўра, италиялик мураббий немислар жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Бу келишув кейинги ҳафта бошида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни вақтда жамоа бош мураббийи ҳисобланадиган испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола 1 кун олдин жамоани мавсум сўнгида тарк этишини маълум қилганди.

Уни Англиянинг "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ишга таклиф этишган.

Бундан олдинроқ, унинг ўрнини "Бавария"да Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв эгаллаши ҳақида маълумот ҳам пайдо бўлганди.

Маълумот учун, Анчелотти ўтган мавсум сўнгида "Реал"дан бўшатилган ва шундан бери ишсиз юрибди.