Мексика федерал полицияси ходимлари мамлакатнинг шимолида жойлашган Сонора штатида бешта йирик марихуана плантациясини аниқлади ва йўқ қилди. Бу ҳақда 16 декабрда хавфсизлик бўйича миллий комиссия маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, ёқиб юборилган гиёҳванд ўсимликнинг умумий оғирлиги 150 тоннадан кўпроқни ташкил қилган. Ушбу операция ҳудудий ва федерал ҳуқуқ-тартибот муассасалари саъй-ҳаракатлари ва разведканинг қўллаб-қувватлаши натижаси бўлди.

Ноқонуний плантациялар Аламос муниципалитетида аниқланган. Уларнинг энг каттасининг майдони 7 минг квадрат метрни ташкил қилган. Марихуана йўқ қилинишидан аввал унинг намуналари терговни бошлайдиган прокуратура ходимларига топширилди.

Мексикадаги жиноий гуруҳлар кўп ҳолларда кимсасиз шимолий штатларда марихуана плантациялари ташкил этадилар. Жиноятчилар уларда ишлаш учун маҳаллий аҳолини жалб қилади.