АҚШ президенти Барак Обама ҳамон Капитолий тепалигида келишилган АҚШ нефти экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаётгани йўқ, бироқ мазкур ташаббуснинг бир қисмига айланиши мумкин бўлган бюджет қонун лойиҳасини имзолашга тайёр. Бу ҳақда чоршанба, 16 декабрь куни Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест брифинг чоғида маълум қилди.

“Бу – биз қўллаб-қувватлаётган сиёсат эмас, лекин у президентга қонун лойиҳасини имзолашига халал бермайди”, – деди Америка маъмурияти раҳбарининг расмий вакили. У шу йўл билан АҚШ Конгресси, республикачи мухолифлар ва ҳукмрон Демократлар партияси раҳбарлари томонидан 15 декабрда 40 йилдан буён амалда бўлган Қўшма Штатлар нефтини хорижга экспорт қилишни тақиқловчи қонунни бекор қилиш тўғрисидаги келишувга шу йўл билан изоҳ берди.

Айни пайтда АҚШ кунига 4,3 миллион баррел қайта ишланган нефть маҳсулотларини экспорт қилади. Америка қонунчилиги эса миллий нефть компанияларига кунига 500 минг баррелдан зиёд нефть хом-ашёсини сотишни тақиқлайди.
Мамлакат Конгресси вакиллари эса икки ой ичида республикачилар томонидан тақдим этилган Америка нефти экспортига қўйилган тақиқни бекор қилишни кўзда тутган қонун лойиҳасини ёқлаб икки маротаба овоз беришди.

Бироқ ҳар икки ҳолатда ҳам ташаббус сенат томонидан қўллаб-қувватланмади. Конгресс томонидан шу ҳафта охирида қабул қиладиган умумий бюджет-солиқ қонун лойиҳасида мазкур тақиқнинг бекор қилиниши кутилмоқда.
Федерал қонун кўринишида АҚШ нефтининг хорижга экспорт қилинишини тақиқловчи қонун 1975 йилда кучга кирган эди. Ушбу норматив-ҳуқуқий акт араб давлатлари томонидан 1973 йилда Ғарб давлатлари нефтига эмбарго қўйилиши муносабати билан қабул қилинган.