Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саргсян 19 декабрь куни Швейцариянинг Берн шаҳрида учрашув ўтказади. Бу ҳақда Саргсяннинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

“Президент Серж Саргсян 2015 йилнинг 18 декабрь куни Швейцария Конфедерациясига, Бернга ишчи ташриф билан йўл олади, у ерда 19 декабрь куни ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари воситачилигида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашади”, - дейилади расмий хабарномада.

Учрашувни Швейцарияга кўчириш ҳақидаги қарор Париж терактларидан сўнг қабул қилинди. Даставвал музокаралар Франция пойтахтида ўтиши лозим эди.